«Арсенал» Ҳаверцнинг жисмоний ҳолатидан хавотирда қолмоқда
Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Ҳаверц жароҳатдан фориғ бўлганига қарамай, жамоанинг сўнгги икки учрашувида захирада қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Немис футболчи август ойида олган шикастидан кейин қарийб беш ой майдонга туша олмади. Микел Артета уни январдаги кубок баҳсларида — «Портсмут» ва «Челси»га қарши ўйинларда — захирадан майдонга туширганди. Бироқ кейинги тўқнашувларда «Ноттингем Форест» ҳамда Миланнинг «Интер»ига қарши учрашувларни Ҳаверц захира ўриндиғида ўтказди.