"Арсенал"ни Чемпионлар Лигасида тўхтата оладиган ягона жамоа қайси?
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси Чемпионлар лигасининг асосий босқичидаги сўнгги учрашувга ҳали-ҳануз мукаммал — юз фоизлик натижа билан етиб келяпти. Бу ўзи “биз тайёрмиз” деган сигнал: «канонирлар»нинг соврин учун жиддий кураш олиб боришига энди деярли ҳеч кимда шубҳа қолмаяпти. Лекин бу пойгада рақиблар ҳам жим турмайди.
Англия футболи афсоналаридан бири Алан Ширернинг фикрича, «Арсенал» йўлида ҳақиқий синов бўла оладиган ягона жамоа — амалдаги чемпион ПСЖ.
Ширер нима деди ва нимага урғу берди?