"Навбаҳор" Косовонинг "Малишева" клубига қарши ўйинда мағлуб бўлди
Анталияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Навбаҳор» йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида Косово юқори дивизионида пешқадамлар сафида кетаётган «Малишева» жамоасига қарши майдонга тушди. Беллашув кескин ва голларга бой тарзда ўтди, бироқ якунда «лочинлар» 2:3 ҳисобида мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.
Учрашувда «Навбаҳор» сафида Жиянов ва Чичинадзе гол муаллифи бўлди. Рақиб жамоа таркибида эса Диатта дубл қайд этиб, ўйин тақдирига катта таъсир кўрсатди. Яна бир голни Жилани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.