«Пахтакор» Анталияда «Струга» клуби билан дуранг ўйнади
Анталияда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган «Пахтакор» йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувида майдонга тушди. «Шерлар» Шимолий Македония юқори дивизионида 2-ўринда бораётган «Струга»га қарши баҳсда муроса йўлини танлаб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Бу ўйин «Пахтакор» учун йиғиндаги биринчи жиддий синовлардан бири бўлди. Жамоа Туркиядаги машғулотлар орқали жисмоний тайёргарликни ҳам, тактик боғланишларни ҳам бир вақтнинг ўзида “тишлаб” олишни мақсад қилган. Шу маънода,...