Суперлига тақвимида инқилоб: Сунъий интеллект ва халқаро тажриба...
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўзбек футболи ишқибозлари учун кутилган хушхабарни эълон қилди. Эндиликда миллий чемпионатимиз тақвими узоқ йиллар давомида қўлланилган эскирган Бергер тизимидан воз кечиб, энг замонавий рақамли технологиялар асосида шакллантирилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сунъий интеллект ва «GotSport» ҳамкорлиги
Замонавий футболда логистика ва тиғиз иш графиги муаммоларини ҳал этиш учун оддий қуръа етарли бўлмай қолди. Шу сабабли, Лига жаҳоннинг етакчи чемпионатлари...