Африка Кубоги финали жанжали: Сенегал терма жамоасига оғир жазо яқин
Африка миллатлар кубоги финалида пенальти белгиланганидан кейин юзага келган катта жанжал Сенегал терма жамоаси учун жуда қимматга тушиши мумкин. Маълумотларга кўра, майдонни тарк этганлар орасида бош мураббий Пап Тьяв, дарвозабон Эдуар Менди, ҳужумчи Николас Жексон, шунингдек ғалаба гол муаллифи Папа Гуйе каби бир қатор футболчилар ва мураббийлар 4–6 ўйинлик дисквалификация хавфи остида турибди.
Ҳаммаси VAR қарори ортидан бошланди
Беллашувнинг асосий вақти ниҳоясига етиб бораётган паллада ҳакам VAR’ни кўриб чиқиб...