Ҳусанов асосийда: «Манчестер Сити»нинг асосий таркиби эълон қилинди
Европа Чемпионлар лигасининг 7-тури доирасида бугун “Будё-Глимт” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс футбол мухлисларини яна бир бор катта ўйин кайфиятига олиб киради. Учрашувга саналган дақиқалар қолган бир пайтда “шаҳарликлар”нинг асосий таркиби эълон қилинди ва энг қизиғи — Абдуқодир Ҳусанов ўйинни илк дақиқалардан бошлайди.
Маълумот учун, баҳс Тошкент вақти билан 22:45 да старт олади.
"Манчестер Сити" асосий таркиби
- Дарвозабон: Джанлуиджи Доннарумма
- Ҳимоя...