Чемпионлар лигаси 7-тури бошланади: бугун бўладиган ўйинлар...
УЕФА Чемпионлар лигасида 7-тур баҳслари бугундан бошлаб расман старт олади. Турнинг илк кунининг ўзиёқ футбол ишқибозларини катта интрига, шовқинли тўқнашувлар ва номдор клублар иштирокидаги қизиқарли кечага тайёрлаб қўйган.
Бугун майдонга “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Реал Мадрид”, ПСЖ, “Интер” каби грандлар чиқади. Айниқса, тунги марказий баҳс сифатида кўпчилик “Интер” — “Арсенал” учрашувини алоҳида кутяпти. Икки жамоа ҳам ўзига хос услубга эга: бири қатъий тартиб ва жисмоний курашни яхши кўрса...