Мбаппе танқидларга жавоб берди: Жуд Беллингемни ҳимоя қилди
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа атрофидаги танқидлар, мухлисларнинг ҳуштаклари ва ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг ҳолати ҳақида очиқ гапирди. Шанба куни «Мадрид» Ла Лигада «Леванте»ни 2:0 ҳисобида енгган бўлса-да, «Сантьяго Бернабеу»даги муҳит барибир қаттиқ бўлди: ғалабага қарамай, трибуналар жамоани ҳуштаклар билан кутиб олди ва кузатиб қўйди.
Бунинг ортидаги сабаблар ҳам маълум: бунгача «қаймоқранглилар» Испания Суперкубоги финалида имкониятни бой берди, кейин эса мамлакат Кубогидан ҳам чиқиб кетди.