Байрамян: Арманистон ҳам Ўзбекистондек юксалиши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов билан Россия Премьер-лигасидаги “Ростов” даврида бирга тўп тепган арманистонлик футболчи Хорен Байрамян ўз мамлакати терма жамоасининг бугунги ҳолати ва эртанги умидлари ҳақида гапирди. Тажрибали ярим ҳимоячи Арманистон ҳозир катта натижаларни олаётган жамоалар қаторида кўринмаётганини яширмади, аммо келажак борасида оптимистик кайфиятда эканини очиқ билдирди.
Байрамян, аввало, ҳар бир арманистонлик каби натижаларни оғриқ билан қабул қилаётганини таъкидлади.