Маненинг ушбу сўзлари жамоани майдонга қайтарди: Сенегал чемпион бўлди
Сенегал терма жамоаси вингери Садио Мане Марокаш терма жамоасига қарши Африка Кубоги финалида (1:0) фақат майдонда эмас, балки майдон ташқарисида ҳам ўйин тақдирини ҳал қилган асосий қаҳрамонлардан бирига айланди. Финалнинг кескин ва асабни қитиқлайдиган лаҳзаларида жамоани бир жойга жамлай олиш ҳам кўп нарсани англатади — Мане айнан шуни намоён қилди.
Баҳс давомида Сенегал дарвозаси томон баҳсли пенальти белгилангач, жамоа бош мураббийи Пап Тиав ҳаккам қарорига кескин норозилик билдириб...