Севилья Элчега қарши икки тўп фарқини йўққа чиқарди
Испания чемпионатининг 20-турида Элче ўз майдонида Севильяни қабул қилди. Мезбонлар кам имкониятга эга бўлса-да, улардан анча самарали фойдаланди, Севилья эса қарийб 20 га яқин зарба йўллаганига қарамай, узоқ вақт натижани ўзгартира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Алейш Фебас ҳисобни очиб, Элчени олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим охирларида Севилья яқин келиб қолди: Батиста Менди жарима майдонидан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди, Жибрил Соу...