Фабрегаснинг «Комо»си Римда «Лацио»ни нақд "ерга урди"...
Италия чемпионатида 21-турнинг пардаси ёпилар экан, энг сўнгги баҳс Римда ўтди. «Лацио» ўз майдонида «Комо»ни қабул қилди, аммо учрашув мезбонлар учун эмас — Сеск Фабрегас шогирдлари учун байрамга айланди. Меҳмонлар рақибни мутлақ устунлик билан 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, катта ғалабани қўлга киритди.
Учрашув тақдири анча эрта ҳал бўла бошлади. Ҳисобни 2-дақиқада Батурин очди — «Лацио» ҳали ўйинга киришиб улгурмаган пайтдаёқ «Комо» зарбасини еб қўйди. Шундан кейин ҳам меҳмонлар ҳужумдан тўхтамади...