«Милан» қийинчилик билан ютди, Фуллкруг дебют гол урди (видео)
Италия чемпионатининг 21-турида «Милан» ўз майдонида «Лечче»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. «Сан-Сиро»даги баҳс кўринишидан “осон”дек туюлса ҳам, майдонда барча нарса анча мушкул кечди: «россонери» кўп уриниш қилди, аммо ғалаба голи узоқ куттирди.
Ушбу учрашувда асосий қаҳрамон — қишки трансферлар ойнасида жамоага келиб қўшилган германиялик ҳужумчи Никлас Фуллкруг бўлди. У «Милан» сафидаги илк голини айнан шу баҳсда урди ва дебют тўпи билан миланликларга ғалаба келтирди.