Реграги финал можароси ҳақида: 10 дақиқалик танаффус шармандали...
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегалга қарши ўйин (0:1) атрофидаги можароли эпизодлар ва драматик воқеаларга ўз муносабатини билдирди. Унинг сўзларига кўра, айнан финалдаги ўйин тўхтаб қолиши, тортишувлар ва узоқ танаффус Африка футболи ҳақида ҳосил қилинган умумий тасаввурга салбий таъсир қилган.
Реграги вазиятни очиқ тан олди: бутун дунё кўз ўнгида ўйинни 10 дақиқадан ортиқ тўхтатишга тўғри келгани чиройли манзара эмас. У “биз яратган...