Ўзбекистонликлар ўйнаган баҳсда «Сепахон» «Персеполис»ни мағлуб этди
Эрон чемпионатининг 16-турида футбол ишқибозлари кутган катта тўқнашувлардан бири бўлиб ўтди. «Сепахон» ўз майдонида Теҳроннинг машҳур гранди — «Персеполис»га қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.
Ушбу учрашув ўзбекистонлик мухлислар учун ҳам алоҳида қизиқ бўлди. Чунки майдонда ҳамюртимиз Остон Ўрунов бошланғич таркибда кўринди. У ўйин давомида фаол ҳаракат қилди, эпизодларда жамоасининг ҳужумларига жон киритишга уринди ва 66-дақиқада алмаштирилди. Яъни...