Шомуродов ва Файзуллаевнинг кечаги ўйини неча баллга лойиқ кўрилди?
Туркия Суперлигасининг 18-тури доирасида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Фотиҳ Карагюмрюк”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Учрашув ўзбекистонлик мухлислар учун айниқса қизиқ ўтди: мезбонлар сафида ҳам ҳужумчи Элдор Шомуродов, ҳам ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев майдонга асосий таркибда тушди.
Беллашувда Шомуродов ўзининг асосий “картаси”ни ишга солди — гол. У ўйин давомида ҳужумда фаол ҳаракат қилиб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Элдор 89-дақиқада алмаштирилди...