Дербида тўлиқ ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов қандай статистика қайд этди?
Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” — “Манчестер Сити” тўқнашуви “қизил иблислар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги голлар 65-дақиқада Брян Мбуемо, 76-дақиқада эса Патрик Доргу томонидан киритилди. Манчестер дербисида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Беллашув давомида ўзбек ҳимоячиси асосан орқа чизиқда катта иш бажарди ва бир қатор муҳим кўрсаткичларни қайд этди. Хусусан, у жамоасининг қурилиш пасларида анча ишончли ҳаракат қилди...