Ҳайдаров Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги мағлубиятини қандай изоҳлади?
U-23 Осиё кубоги чоракфинал босқичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойга қарши баҳсда пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. Асосий ва қўшимча таймларда ҳисоб очилмади, драматик ҳал қилувчи зарбаларда эса омад рақиб томонга оғди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин ва натижа ҳақида очиқ фикр билдирди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, беллашув 120 дақиқа давомида кўп жиҳатдан Ўзбекистон назорати остида кечган. Йигитлар майдон марказида устунлик қилишга уринган...