Ўзбекистон U-23 пенальтилар сериясида тўхтади, Хитой яримфиналда (видео)
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ҳал қилувчи — чоракфинал баҳслари қизғин давом этмоқда. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яримфинал остонасида Хитой U-23 жамоасига қарши майдонга тушди ва жуда қаттиқ, асабни синаган беллашув гувоҳи бўлдик.
Учрашувнинг асосий 90 дақиқасида ҳам, қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади — 0:0. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйди: Ўзбекистон жамоаси тартибли ҳимоя ва тезкор ўтишлар билан имконият излаган бўлса...