Гвардиолани янги кашфиёти: Абдуқодир Ҳусанов АПЛда етакчилар қаторида
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Британия матбуоти диққат марказига тушди. Машҳур «SQUAWKA.com» портали ҳамюртимизнинг Туманли Альбиондаги машаққатли йўли ва қисқа вақт ичида эришган улкан ютуқларига бағишланган таҳлилий мақоласини эълон қилди.
Хатодан ғалаба сари: Дебютдаги синов
Ҳусановнинг «шаҳарликлар» сафидаги илк қадамлари анча мураккаб кечди. «Челси»га қарши ўйиндаги жиддий хато голга олиб келганида, кўпчилик...