Арбелоанинг «Реал»да қолишига фақат битта шарт борлиги маълум бўлди
Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббий Алваро Арбелоанинг келажаги аллақачон аниқ бир мезонга боғлаб қўйилгани айтилмоқда. Cadena Ser нашри тарқатган маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис 2025/2026 йилги мавсум якунида фақат битта ҳолатда — катта соврин қўлга киритилса — «қироллик клуби»да бош мураббий сифатида ишини давом эттириши мумкин.
Манба қайд этишича, Арбелоа «Реал»ни ёки Чемпионлар лигасида, ёхуд Испания чемпионатида ғолиб қилган тақдирдагина лавозимда сақланиб қолади. Агар ушбу икки йўналишдан бири амалга ошмаса...