Арбелоа “Реал”нинг жисмоний тайёргарлик танқидини ўз зиммасига олди
Мадриднинг “Реал” жамоасида сўнгги ўйинлар ортидан муҳокамалар янада қизиди. Айниқса, “Альбасете”дан 2:3 ҳисобидаги мағлубият ва Испания Кубогини 1/8 финалдаёқ тарк этиш “қаймоқранглилар” атрофидаги босимни кескин оширди. Шу фон остида клуб бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг айни пайтдаги жисмоний ҳолати ва оммада айтилаётган гап-сўзлар ҳақида очиқ фикр билдирди.
Журналистлар Арбелоадан тўғридан-тўғри сўради: жамоанинг жисмоний тайёргарлиги қанчалик яхши, бу борада муаммо борми? Испания...