U-23 Осиё Кубоги. Ветнам БААни енгиб, яримфиналга чиқди
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ҳал қилувчи босқичлар қизғин тус олмоқда. Чорак финал баҳслари ҳар дақиқаси билан драматизмни ошираётган бир пайтда Ветнам ва БАА ўртасидаги тўқнашув мухлисларга ҳақиқий “нервлар синови”ни тақдим этди.
Беллашув жуда шиддатли бошланди ва жамоалар майдонда эҳтиёткорликни эмас, гол уриш истагини биринчи ўринга қўйди. Ўйиннинг 39-дақиқасида Ле Пат ҳисобни очиб, Ветнамни олдинга олиб чиқди. Аммо бу устунлик узоққа чўзилмади — 42-дақиқада Ндиайе ҳисобни тенглаштириб...