Туркиядаги йиғинда «Андижон» «Вашаш»га йирик ҳисобда ютқазди
Янги мавсум олдидан тайёргарликни жадал давом эттираётган «Андижон» Туркиядаги ўқув-йиғин дастури доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Андижонликлар бу сафар Венгриянинг «Вашаш» жамоасига қарши майдонга тушди ва учрашув европаликларнинг ишончли, йирик ғалабаси билан якунланди.
«Андижон» — «Вашаш» (Венгрия) 0:4
Голлар: Павковиш (6), Петхо (31), Тот (43), Немет (57).
Беллашув аввалидаёқ рақиб тезкор гол уриб, ўйин ритмини ўз фойдасига буриб олди. Биринчи бўлимдаёқ «Вашаш»...