Элдор Шомуродов очилди: Европа ва мундиал орзуси ҳақида дилдаги гаплар
Туркия чемпионатининг янги мавсумига муҳр босган қаҳрамонлар орасида Элдор Шомуродов алоҳида тилга олинади. Ёзда “Рома”дан “Истанбул Башакшеҳир”га йўл олган 30 ёшли ҳужумчи Суперлиганинг биринчи даврасидаёқ ўзининг қанчалик катта иштиёқ ва масъулият билан келганини исботлади. 17 та ўйин — 12 та гол! Бу кўрсаткич уни тўпурарлар пойгасида пешқадамга айлантириб турибди.
Иккинчи давра олдидан Anadolu ахборот агентлиги ўзбекистонлик форварддан катта интервью олди. Шомуродов суҳбатда мавсумнинг оғир бошланиши...