Ўзбекистон — Хитой: тарих биз томонда, чорак финал олдидан...
Саудия Арабистони яшил майдонларида давом этаётган U-23 Осиё кубоги мусобақаси энди энг қизиқ, энг ҳал қилувчи босқичига кирди. Гуруҳ баҳслари ўз якунига етди: 16 терма жамоадан 8 таси мусобақа билан хайрлашди, яна 8 жамоа эса чорак финалда орзуси учун курашни давом эттиради. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган термалар эндиликда плей-оффда майдонга чиқиб, ҳар бир хатонинг нархи оғир бўладиган ўйинларга тайёргарлик кўряпти.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “C” гуруҳини пешқадам сифатида тугатиб...