Зинедин Зидан “Реал”ни қандай бошқариш "сир"ини ошкор қилди...
Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан “қироллик клуби”да мураббий бўлиб ишлаш қанчалик ўзига хос экани, бу ерда қандай принциплар ҳақиқий натижа беришини тушунтириб берди. Франциялик мутахассиснинг таъкидлашича, “Реал”да муваффақиятга олиб борадиган энг асосий йўл — футболчиларни биринчи ўринга қўйиш, улар билан бир танада яшаш ва жамоага ғояни мажбурлаб эмас, ишонтириб сингдиришдир.
— “Реал”да мураббийлар аслида ўйинчилар учун хизмат қилади. Мен учун айнан шу — ғалабанинг калити.