«Манчестер Сити» январда ўнг қанотга Уэсли Франсани олишни кўзламоқда
Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгасида олдин сафда кетаётган “Манчестер Сити” таркибни янада қувватлантириш масаласини биринчи ўринга қўйди. “Шаҳарликлар” бу сафар айниқса ҳимоя чизиғидаги энг оғриқли нуқталардан бири — ўнг қанот масаласини ҳал қилишга жиддий киришгани айтилмоқда.
Globo хабарига кўра, Манчестер клуби “Рома” сафида ўйнаётган бразилиялик легионер Уэсли Франсани январ ойидаёқ ўз жамоасига қўшиб олишни мақсад қилган. Трансфер режасида айнан ўнг қанот ҳимоясига янги, тезкор...