Кубокдаги фиаскодан сўнг «Реал»да қаттиқ норозилик авжига чиқди...
Испаниянинг энг нуфузли ва энг талабчан клуби ҳисобланган Мадриднинг “Реал” жамоасида мамлакат кубоги 1/8 финалида “Альбасете”дан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлинганидан кейин жиддий норозилик кайфияти пайдо бўлди. Бу мағлубият “қироллик клуби” учун оддий натижа эмас — у ҳозирча мавсумнинг энг оғир ва энг оғриқли нуқтаси сифатида қабул қилинмоқда.
COPE хабарига кўра, клуб раҳбарияти жамоа кўрсатган ўйинни “Реал” мақомига мутлақо мос келмайдиган даража, деб баҳолаган. Яъни, гап фақат кубок билан хайрлашишда эмас ...