Рабио порлади, «Милан» «Комо»ни мағлуб этди (видео)
Италия чемпионатининг 16-туридан қолдирилган учрашувида «Милан» сафарда «Комо» меҳмони бўлди. Баҳс тезкор гол билан бошланиб кетди: мезбонлар 10-дақиқада Кемпфнинг аниқ зарбаси орқали ҳисобни очди. Бироқ «россонери» бу зарбадан сўнг ўйиндан чиқиб кетмади — аксинча, босимни кучайтириб, баҳс ритмини ўз фойдасига буриб юборди.
Учрашувда асосий қаҳрамон сифатида Франциялик яримҳимоячи Адриен Рабио ажралиб турди. У жамоаси учун пеналти ишлаб берди, кейин эса дубл қайд этиб, «Милан»га муҳим уч очкони тақдим қилди.