Абдусатторов Германиядаги Freestyle Chess жаҳон чемпионатига йўл олди
Ўзбекистон шахмати яна бир катта ютуқ билан янгради: гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Freestyle Chess” (Chess960) бўйича илк расмий ФИДЕ жаҳон чемпионатига саралаб олинди. Энди у февраль ойида Германиянинг Балтика бўйидаги Вайсенхаус шаҳрида ўтадиган нуфузли турнирда дунёнинг энг кучлилари қаторида дона суришга тайёрланмоқда.
Манбаларга кўра, Абдусатторов йўлланмани расмий Play-In саралаш мусобақаси орқали қўлга киритган: турнир chess.com платформасида ўтказилиб, финалда у Пранава Венкатешни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.