Тен Хаг клуб эгаларини танқид қилди: “Футболни тушунмайди”
«Байер» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг замонавий футболда клуб хўжайинлари (эгалари) таъсири тобора ортиб бораётганини танқидий руҳда баҳолади. Нидерландиялик мутахассиснинг фикрича, бу жараён кўп ҳолларда футбол манфаатига хизмат қилмаяпти — аксинча, қарорлар қимматга тушяпти.
Маълумот учун, тен Хаг 2025 йил 1 сентябр куни «Байер»даги лавозимидан бўшатилган эди. Ҳозирда эса у Нидерландиянинг «Твенте» клубида техник директор сифатида фаолият юритмоқда.