“Манчестер Сити” мухлислари Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинидан ҳайратда...
«Манчестер Сити» ҳимоя чизиғида кадрлар танқислиги сезилаётган пайтда Абдуқодир Ҳусанов жамоанинг энг муҳим фигураларидан бирига айланиб бормоқда. 21 ёшли легионеримиз январь ойида “шаҳарликлар” иштирок этаётган Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Карабао кубоги баҳсларида деярли доим бошланғич таркибдан жой олмоқда.
Янги мустаҳкам девор: Ҳусанов ва Аллейн дуэти
Айниқса, “Уотфорд”дан ижарадан қайтган ёш ҳимоячи Макс Аллейн билан бирга марказий ҳимоядаги барқарорликни таъминлаётган...