"Реал" сенсацион тарзда мағлуб бўлди ва кубокни тарк этди (видео)
Испания кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган баҳсда Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" "Альбасете" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнир билан хайрлашди.
Дастлаб, "Реал Мадрид" 42-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Франко Мастантуоно орадаги фарқни йўққа чиқаришга муваффақ бўлиб, жамоасини танаффусга дуранг билан чиқишини таъминлади.
82-дақиқада Жефте Бетанкор яна мезбонларни олдинга олиб чиққан эди...