«Локомотив»да янги ҳимоячи: австралиялик Александар Шушняр қўшилди
Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумига жиддий тайёргарлик кўраётган “Локомотив” жамоаси ҳимоя чизиғини австралиялик футболчи Александар Шушняр билан кучайтирди. У ўтган мавсумда “Ньюкасл Жетс” жамоасида ўйнаган бўлиб, 2026 йилда “Локомотив”нинг марказий ҳимоячиси сифатида майдонга тушади.
31 ёшдаги Шушнярнинг бўйи 192 см бўлиб, у Австралия А-лигасининг давом этаётган мавсумида 5 та ўйинда иштирок этган, шунингдек, ўтган мавсумда 23 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист қайд этган.