Алонсо: “Мен болалар боғчасини машқ қилдиришга келганимни билмасдим!”
Хаби Алонсо “Реал Мадрид” бош мураббийлигидан озод этилганидан кейин, унинг бошқарув давридаги турли вазиятлар омма эътиборига ҳавола этилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда, унда айтилишича, ноябрь ойида ўтган машғулотлар давомида Алонсо футболчиларидан қаттиқ ғазабланган ва уларга қуйидагича бақирган:
“Мен болалар боғчасини машқ қилдиришга келганимни билмасдим!”
Манбаларга кўра, бу сўзлар Алонсонинг умидсизликдан чиққан ва тактик кўрсатмаларини бажармаган футболчиларга бўлган нафратидан келиб чиққан қичқириғи бўлган.