Экспертлар Ҳусанов ва бошқа футболчиларнинг ўйинини қандай баҳолади?
Англия Лигаси кубоги (Карабао кубоги) ярим финалининг биринчи ўйинида “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, жавоб беллашуви олдидан ўзини анча эркин ҳис қиладиган натижага эришди. Шовқинли стадион, жисмонан бақувват рақиб ва босимга қарамай, “шаҳарликлар” вазиятни назоратда ушлаб, имкониятлардан унумли фойдаланди.
Меҳмонларнинг ғалабасини Райан Шерки ҳамда Антуан Семеньонинг биттадан голи таъминлади. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир...