Майкл Каррик Манчестер Юнайтедга тайинлангач илк гапирди
Манчестер Юнайтеднинг янги бош мураббийи Майкл Каррик клубдаги лавозимига тайинланганидан сўнг матбуотга қисқа интервью берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб сешанба куни инглиз мутахассиси жорий мавсум якунигача жамоани вақтинча бошқаришини расман маълум қилганди.
“Бу ерга қайтиб, кўп йилларим ўтган клубнинг бир қисми бўлиш — ақл бовар қилмас туйғу. Энди тезда ишга диққатни жамлашим керак. Бу жуда катта масъулият ва мен учун улкан шараф. Вазифам — олдимизга қўйилган мақсадларни бажариш.