Арбелоа даврида «Реал» ҳужумкор ва босим билан ўйнайди
Мадриднинг «Реал» жамоасида бош мураббий ўзгариши рўй берди: Альваро Арбелоа Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллади. Аввалги мураббий Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, истеъфога чиқарилди. «Албасете»га қарши навбатдаги кубок учрашувида «қаймоқранглилар»ни энди Арбелоа бошқаради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario AS хабарига кўра, янги мураббий 4-3-3 схемасини маъқул кўради ва унда тўпни олдинга олиб чиқишга қодир, аниқ ролга эга таянч ярим ҳимоячига алоҳида урғу беради.