“Сўғдиёна” черногориялик тажрибали футболчи билан шартнома имзолади
Янги мавсум остонасида катта мақсадларни кўзлаётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси селекция ишларини тўхтатмаяпти. Клуб таркибни сифат жиҳатдан мустаҳкамлаш, рақобатни ошириш ва юқори ўринлар учун жиддий курашиш ниятида навбатдаги трансферни расман эълон қилди.
Клуб матбуот хизматига кўра, бугун “Сўғдиёна” тажрибали футболчи Александар Болжевич билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилиши белгиланган. Демак, жамоа бу трансферни “бир мавсумлик вариант” эмас...