Хаби Алонсо «Ливерпул» бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлди
Хаби Алонсо яна клубсиз қолди: душанба куни «Реал» мутахассис билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди. Бу қарор Испания Суперкубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг қабул қилинди — «қироллик клуби» «Барселона»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Британиялик тикиш бозори мутахассислари эса Алонсо Арне Слот истеъфога чиқадиган бўлса, «Ливерпул» бош мураббийи лавозимига энг асосий фаворит сифатида кўрилаётганини таъкидламоқда. Бу ҳақда Sky ҳам хабар бермоқда.