Transfermarkt Франкни «Тоттенҳэм»нинг энг омадсиз мураббийи деб кўрсатди
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Томас Франк жамоанинг сўнгги ўнта мураббийи орасида энг паст натижа қайд этган мутахассис сифатида тилга олинди. Бу ҳақдаги статистикани Transfermarkt портали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Франк бошчилигида «шпорлар»нинг ўйин бошига ўртача очко кўрсаткичи 1,32 ни ташкил этган. Бу нафақат аввалги мураббий Анже Постекоглу давридаги 1,52 очколик ўртача натижадан 13 фоизга паст, балки ундан олдин ишлаган мураббийлар кўрсаткичларидан ҳам анча ёмон.