Деку Алонсонинг истеъфосига муносабат билдирди ва аралашмади
“Барселона” спорт директори Деку “Реал” бош мураббийи Хаби Алонсонинг лавозимидан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, каталонияликлар диққатини фақат ўз ишларига қаратган ва бошқа клубларда нима бўлаётганини муҳокама қилишни истамайди. Деку “Барселона” ва “Реал”да босим доим кучли бўлишини, натижалар юришмаса, биринчи бўлиб мураббийлар зарба остида қолишини таъкидлади.
Шу билан бирга, Деку Алонсонинг кетиши бироз кутилмаган бўлганини тан олди...