«Манчестер Юнайтед» Хаби Алонсони бош мураббийликка кўриб чиқмоқда
«Манчестер Юнайтед» Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан кейин жамоага янги бош мураббий излаш жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Indykaila News хабарига кўра, «қизил иблислар» собиқ «Реал» мураббийи Хаби Алонсони таклиф қилиш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда. Клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисга у Мадрид жамоасидаги лавозимини тарк этганидан кўп ўтмай эътибор қаратган. Бироқ «МЮ» раҳбарлари Алонсони Англияга келиб, жамоани қабул қилишга кўндиришлари керак бўлади.