Йилдиз ва Девид «Ювентус»нинг асосий таркибида майдонга тушади
Душанба оқшомида А Серия доирасида «Ювентус» Туринда «Кремонезе»ни қабул қилади. Мезбонлар бош мураббийи Лучано Спаллетти учрашувни асосий таркиб билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қари синьора»нинг илк дақиқалардanoq майдонга тушадиган футболчилари: Ди Грегорио, Калюлю, Бремер, Келли, Камбйасо, Локателли, Тюрам, Маккенни, Миретти, Йилдиз, Девид.
«Ювентус» – «Кремонезе» баҳси 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйиндаги воқеалар ривожини Туриндан матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.