«Барселона» кетма-кет ўнинчи ғалабасини ҳам қўлга киритди
Каталониянинг «Барселона»си Испания Суперкубоги финалида Мадриднинг «Реал» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва барча мусобақаларда ажойиб сериясини давом эттирди — бу каталонлар учун кетма-кет 10-ғалаба бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўтган йил 25 ноябр куни «Челси» каталонларни йирик ҳисобда енгганди. Ўша баҳсда Роналд Араухо майдондан четлатилганди ва бу унинг сўнгги учрашуви бўлиб қолган. Шундан кейин «Барселона» ўзини қўлга олиб, орадан бир ярим ой ўтгунча ўтказган 10 та ўйиннинг барчасида зафар қучди.