Рюдигер Хаби Алонсо билан ишлагани ёқимли бўлганини айтди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер ижтимоий тармоқларда пост қолдириб, Хаби Алонсонинг жамоа бош мураббийлигидан кетишига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Немис футболчиси мураббийга миннатдорлик билдириб, “Ҳамма нарса учун раҳмат, Хаби Алонсо. Сиз билан ишлаш ёқимли бўлди. Келажакда омад тилайман!” дея ёзди.
2025/2026 йилги мавсумда 32 ёшли Рюдигер “Реал” сафида 9 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист билан ажралиб турмади. Қайд этилишича...