Игнатьев ЖЧ-2026да гуруҳ босқичида осон ўйинлар кўпаяди
2026 йилги жаҳон чемпионати 48 жамоага кенгайтирилиши FIFA учун ташкилий ҳамда спорт нуқтайи назаридан жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Бу фикрни Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Борис Игнатьев билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Осиё ва Африка терма жамоалари учун мундиал йўлини енгиллаштираётган янги формат, аввало, тижорий манфаатларга хизмат қилади. Бироқ спорт томошаси жиҳатидан гуруҳ босқичида натижаси олдиндан тахмин қилинадиган баҳслар сони ортади...