Бобир Абдихолиқов "Насаф"га қайтиш сабабларини очиқлади...
Ўтган мавсум «Пахтакор»да фаолият юритган ҳужумчи Бобир Абдихолиқов ўз қарори ва «Насаф»га қайтгани сабабларини мухлислар билан бўлишди.
Ўзбекистон терма жамоасига номзод 28 ёшли футболчи шундай фикр билдирди: «Насафга нега қайтдим? Сабаби — бу ер менинг иккинчи уйим. Араб клубларидан қизиқарли таклифлар ҳам бўлди, аммо мен «Насаф» шарафини ҳимоя қилишни хоҳладим.
Янги мавсумда ўзимни янада кўрсатиб, Суперлигада ёрқин ва таъсирли ўйин кўрсатиш ниятидаман. Насиб бўлса, терма жамоа...